| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
қўлидан келмайдиган душманларини дўст тутишдан мўминларни қайтарди. Ўз ҳузуридаги ва Ўзининг дўстлари бўлмиш мўминлардагина бўладиган азизликка рағбат бўлиши учун бундан қайтариб шундай деди:
لاَّ يَتَّخِذِ الْمُؤْمِنُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاء
«Мўминлар кофирларни дўст тутмасинлар!» [Оли Имрон 28]
Яъни «мўминларнинг кофирларни дўст тутишлари, улардан ёрдам сўрашлари, уларга илтижо қилишлари, уларга муҳаббат изҳор қилишлари лойиқ бўлмайди», деган маънодадир. Аллоҳ Таоло Қуръондан бир неча ўринда шуни айтди. Масалан Аллоҳ Таоло деди:
لَا تَجِدُ قَوْماً يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ يُوَادُّونَ مَنْ حَادَّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ
«Аллоҳга ва охират кунига имон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан дўстлашаётганларини топмассиз» [Мужодала 22]
لاَ تَتَّخِذُواْ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاء
«Яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз!» [Моида 51]
لَا تَتَّخِذُوا عَدُوِّي وَعَدُوَّكُمْ أَوْلِيَاء
«Менинг душманим ва сизларнинг душманларингизни дўст тутманглар!» [Мумтаҳана 1]
Юқоридаги оятда келган:
مِن دُوْنِ الْمُؤْمِنِينَ
«Мўминларни қўйиб» [Оли Имрон 28]
сўзининг маъноси мўминлар билан дўст бўлиш лозим демакдир. Бу эса кофирларни дўст тутишдан ва мўминларга қарши уларга ёрдам беришдан қайтаришдир. Кофирларга лутф кўрсатишдан қайтариш деган фикр ҳам айтилган. Ибн Аббосдан ушбуни ривоят қилинган авлиё валийнинг жамидир. Валий кимнинг ишидан рози бўлса ўшанга ёрдам ва нусрат беришни буюрадиган зотдир. Валийнинг икки хил маъноси бор: бири нусрат билан ёрдам берувчи, иккинчиси ёрдам берилган киши. Демак Аллоҳ Таолонинг:
اللّهُ وَلِيُّ الَّذِينَ آمَنُواْ
«Аллоҳ мўминларнинг валийсидир» [Бақара 257]
деган қавлининг маъноси: Аллоҳ мўминларга Ўз нусрати билан ёрдам берувчи ва ғолиб қилувчи демакдир. Мўмин Аллоҳнинг валийси ҳам дейилади. Бунинг маъноси мўмин
323-бет
Бетлар: 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278 279 280 281 282 283 284 285 286 287 288 289 290 291 292 293 294 295 296 297 298 299 300 301 302 303 304 305 306 307 308 309 310 311 312 313 314 315 316 317 318 319 320 321 322 323 324 325 326 327 328 329 330 331 332 333 334 335 336 337 338 339 340 341 342 343 344 345 346 347 348 349 350 351 352 353 354 355 356 357 358 359 360 361 362 363 364 365 366 367 368 369 370 371 372 373 374 375 376 377 378 379 380 381 382 383 384 385 386 387 388 389 390 391 392 393 394 395 396 397 398 399 400 401 402 403 404 405 406 407 408 409 410 411 412 413 414 415 416 417 418 419 420 421 422 423 424 425 426 427 428 429 430 431 432 433 434
|